Давид Феррер 19 дақиқада мағлубиятга учраб тарихга кирди

Испаниялик Давид Феррер ва Пабло Карреньо-Буста Оклендда ўтаётган мусобақанинг иккинчи даврасида ўзаро тўқнаг келди.

Қизиқарлиси ушбу ўйин 19 дақиқа давом этди. Учрашувда ҳисоб 1:1 бўлиб турган бир вақтда Давид номаълум сабабга кўрa, ўйинни давом эттира олмаслиги ҳақида эълон қилди.

Энди "ASB Classic" турнирининг чорак финалида Карреньо-Буста германиялик Ян-Леннардо Штруффга қарши кортга чиқади.