Давид Сильва "Манчестер Сити"да рекорд ўрнатди

"Манчестер Сити" ярим ҳимоячиси Давид Сильва клуб рекордини ўрнатди.

Гап шундаки, 33 ёшли испаниялик футболчи кеча "Вулверхэмптон"га қарши ўйинда асосий таркибда майдонга тушди. Бу эса Сильванинг “шаҳарликлар” сафида АПЛда иштирок этган 267-ўйни бўлди. Эътиборлиси, ҳозиргача ҳеч бир футболчи “Манчестер Сити” сафида премьер-лигада бунча кўп ўйинда майдонга тушмаган эди.

Эслатиб ўтамиз, Давид Сильва “Манчестер Сити” сафида 2010 йилдан буён тўп суриб келмоқда.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!