Давид Вилья япон клубидаги илк голини урди (видео)
Ads

Испаниялик машҳур ҳужумчи Давид Вилья фаолиятини Япониянинг “Виссел Кобе” клубида давом эттираётганидан кўпчиликнинг хабари бўлса керак.

37 ёшли футболчи бугун Япония чемпионати доирасидан ўрин олган “Саган Тосу”га (1:0) қарши ўйинда “Виссел Кобе”даги дебют голини киритди.

Эслатиб ўтамиз, Вилья япон клуби сафига ўтган йилнинг декабрида “Нью-Йорк Сити”дан келиб қўшилган эди. “Виссел Кобе”да шунигдек Андрес Иньеставаи Лукас Подольски каби футболчилар ҳам бор.