Даврон Файзиев сеҳргар мураббий эмаслиги ва жўжани кузда санаши ҳақида...
Ads

Самарқанднинг “Динамо”клуби барчани ажаблантиришда давом этяпти. Клуб 9-турдан кейин 4 та дуранг ва 4 та мағлубият билан охирги ўринда боряпти. Суперлигага чиқиш учун асосий даъвогарлар қаторида эътироф этилган “Динамо”нинг ҳалигача ғалаба қозона олмаётгани жуда ажабланарли бўляпти.

Яқинда бош мураббийликка Даврон Файзиев таклиф этилганидан хабарингиз бор. Лекин Файзиев келганидан кейин ҳам самарқандликлар ғалаба қозона олишмаяпти. “А” гуруҳида етакчилардан бири саналган “Динамо”нинг яққол аутсайдерга айланиб қолгани ғалати кўринар экан. Лекин жамоанинг кўрсатаётган ўйини ёмон эмас. Шунчаки, “Динамо”нинг ўйинига сифат етишмаяпти. Шунинг учун Даврон Файзиев ҳам дарҳол вазиятни ўзгартириб юборишга қийналмоқда. Аммо унинг ўзи жамоасининг ишлари ҳали яхшиланиб кетишига ишонмоқда. Мураббий яқинда биз билан мулоқотда “Динамо”да иш бошлагани, салбий натижалар ва мавжуд вазият ҳақида гапирди. SPORTS.uz мухбирининг тажрибали мутахассис билан бу ҳақдаги тўлиқ интервьюсини эртага сайтимиз орқали ўқиб олишингиз мумкин.