Де Брёйне яна жароҳат олди
Ads

"Манчестер Сити" клуби ярим ҳимоячиси Кевин де Брёйне яна жароҳат олди.

Бельгиялик футболчи айни дамда давом этаётган “Борнмут”га қарши баҳснинг биринчи бўлимидаёқ жароҳат олиб майдонни тарк этди. Унинг ўрнига эса Риёд Махрез ўйинга қўшилди.

Маълумот учун, де Брёйне жорий мавсум “шаҳарликлар” сафида жами 24та ўйинда майдонга тушди ва ўз ҳисобига 3та гол ёздириб қўйишга эришди.