Де Брюйне “Ман Сити”да ирқчилик ҳолатлари бўлмаганини айтди
Ads

 

“Манчестер Сити” жамоаси ярим ҳимоячиси Кевин Де Брюйне собиқ жамоадоши Яя Туренинг Пеп Гвардиолани ирқчиликда айблаганига ўз муносабатини билдирди.

“Гвардиолада ирқчилик хусусиятлари бўлганида унинг жамоасида бу қадар кўп қора танли футболчилар бўлмасди. Яя нима ҳақида гапирганини билмайман. Унинг сўзлари нотўғри талқин қилинган бўлса керак. Ўйин амалиётига эга бўлмаганда албатта баҳоналар топилади.

Биз клуб тарихидаги энг яхши мавсумни ўтказдик, демак мураббий керакли қарорларни қабул қилган. Гвардиола Туре яхши спорт формасида эмас деб топди. Мен “Манчестер Сити”да ирқчилик ҳолатларини ҳеч қачон кузатмаганман”, – деди бельгиялик футболчи.