Де Росси тўртинчи ўринга кўтарилиб олди
Хабарингиз бор шу кунларда Европа қитъасида ЖЧ-2018 йўлланмасини қўлга киритиш учун кураш олиб бораётган терма жамоалар ўзаро плей-офф учрашувларини ўтказишмоқда.
Ҳусусан, кеча Швеция терма жамоаси ўз майдонида Италияни қабул қилди. Ўйин эса якунда майдон эгаларининг 1:0 ҳисобидаги ғалабаси билан якунланди.
Эътиборлиси, шу куни "Рома" ярим ҳимоячиси Даниэле де Росси Италия терма жамоаси сафида ўзининг 117-учрашувини ўтказди ва бу борада Андреа Пирлони ортда қолдириб, 4-поғонага кўтарилиб олди.
Эслатиб ўтамиз, энди италияликлар 14 ноябрь куни бўлиб ўтадиган плей-оффнинг жавоб баҳсида швецияликларни камида 2та тўп фарқига мағлубиятга учратишлари шарт.
Фикрлар