Де Хеа
Ads

"Манчестер Юнайтед" клуби дарвозабони Давид Де Хеа жамоа раҳбариятига янги шартнома бўйича ўзининг молиявий талабини эълон қилди.

The Telegraph нашри тарқатган хабарга кўра 26 ёшли испаниялик футболчи йилига 29 млн евро маош талаб қилмоқда ва МЮнинг энг кўп маош олувчи футболчисига айланмоқчи. Таъкидлаш керакки, айни дамда “қизил иблислар” таркибида энг кўп маошни Алексис Санчес олади. Чилилик ҳужумчининг йиллик маоши 29 млн еврони ташкил этади.

Эслатиб ўтамиз, Де Хеанинг “Манчестер Юнайтед” билан амалдаги шартномаси жорий мавсум якунида ўз ниҳоясига етади. Бироқ, манкуанликлар ушбу келишувни яна бир йилга узайтириш ҳуқуқига эга.