Дель Пьеро Роналдуни жиддий танқид қилди
Ads

"Ювентус" клуби ва Италия терма жамоаси собиқ ҳужумчиси Алессандро Дель Пьеро туринликлар форварди Криштиану Роналдунинг УЕФА тақдирлаш маросимида иштирок этмаганини жиддий танқид остига олди.

“Мен Криштиануни тушунаман, лекин Модрич ушбу совринга муносиброқ эди. У “Реал”да ҳам Жаҳон чемпионатида ҳам улкан ишни амалга оширди. Мен ҳам Роналдунинг ўрнида бўлганимда ғазабланардим, лекин маросимга келмаслик бу жуда ортиқча”, - дейди италиялик футбол афсонси.