Дель Потро Мессидан ўзиб кетди
Аргентиналик теннисчи Хуан Мартин дель Потро ўз мамлакатидан йилнинг энг яхши спортчиси, деб топилди. "Олимпия-де-Оро" деб номланувчи ушбу соврин соҳиби маҳаллий спорт журналистлари уюшмаси томонидан ўтказиладиган сўровнома асосида аниқлади.
 
Аргентиналик журналистлар хуан Мартин дель Потрони Рио Олимпиадасида кумуш медаль олгани ва терма жамоасининг Дэвис кубогидаги ғалабасига муҳим ҳисса қўшганини юқори баҳолади. Дель Потро 2009 йили АҚШ очиқ чемпионатида зафар қучганида ҳам ўз юртининг энг зўр спортчиси деб тан олинган эди.
 
Йилнинг энг яхши спортчиси сўровномасида Хуан Мартин дель Потро Аргентина терма жамоаси ва "Барселона" футбол клуби ҳужумчиси Лионель Мессини ортда қолдирди.