Дембеле А Серия грандига ўз хизматларини таклиф қилди
Ads

Лондоннинг "Тоттенхэм" клуби хавбеки Мусса Дембеле тез орада жамоадан кетмоқчи.

Calciomercato нашри тарқатган хабарга кўра 31 ёшли бельгиялик футболчи фаолиятини “Ювентус”да давом эттирмоқчи. Маълумотларга қараганда у бу борада Турин супер клуби вакиллари билан гаплашган.

Таъкидлаш керакки, Дембеленинг “шпорлар” билан амалдаги шартномаси жорий мавсум сўнггида ўз ниҳоясига етади ва у “Ювентус”га эркин агент сифатида текинга бориб қўшилиши мумкин.