Дембеле "Боруссия" машғулотларини ўтказиб юборди

Дортмунднинг “Боруссия” клуби ҳужумчиси Усмон Дембеле жамоасининг бугунги машғулотларида иштирок этмади. Бу ҳақда жамоа бош мураббийи Петер Босс матбуот анжуманида айтиб ўтди.

“Дембеле бугунги машғулотларда иштирок этмади. Биз у билан боғланишга ҳаракат қилиб кўрдик. Умид қиламанки, кўнглисз ходиса бўлмаган”, – деб айтиб ўтди Босс.

Эслатиб ўтамиз, илгарироқ, дортмундликлар унинг учун “Барселона”дан 150 млн евро сўрагани ҳақида хабарлар тарқалган эди.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!