Дембеле фаолиятини Хитойда давом эттиради

Лондоннинг “Тоттенхэм” клуби ярим ҳимоячиси Мусса Дембеле фаолиятини Хитой Суперлигасида давом эттирадиган бўлди.

Франциялик футболчи тез орада “Бэйцзин Гоань” билан шартнома имзолайди. Келишув футболчининг Хитой жамоасида тиббий кўрикдан ўтгандан кейин имзоланади.

Аввалроқ “Бэйцзин Гоань” Дембеленинг трансфери учун 9 миллион фунт стерлинг тўлаши айтилган эди.