Дембеле ҳам

“Барселона” ҳужумчиси Усмон Дембеле жамоа қароргоҳига етиб келди. Бу ҳақда клуб расмий сайти хабар тарқатмоқда.

Футболчи дастлаб мажбурий тиббий текширувдан ўтказилган. У ҳозирда ўнг оёғининг сон қисмидан олган жароҳатидан даволанмоқда. Агар, Испания чемпионати давом эттирилган тақдирда ҳам Дембеле барибир майдонга тушолмайди.

22 ёшли франциялик футболчи жорий мавсум “Барселона”да 9 та ўйинда майдонга тушди ва 1 та гол урди. Унинг каталонияликлар билан амалдаги шартномаси эса 2022 йилга қадар имзоланган.

Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter)