Дембеле машғулотларга қайтди

"Барселона" вингери Усмон Дембеле яна машғулотларга киришди.  El Mundo Deportivo нашри тарқатган хабарга кўра 21 ёшли футболчи Франция терма жамоаси сафидан қайтиб келган ва умумий гуруҳ машғулотларига қўшилган.

Эслатиб ўтиш лозимки, бундан аввалроқ каталонияликлар мураббийлар штаби Дембелени тартиб-интизомга бўйсунмагани учун машғулотларда четлатишган эди.

Шу тариқа Дембеле эртага Ла Лиганинг 13-тури доирасида Мадридда “Атлетико”га қарши бўлиб ўтадиган баҳсда майдонга тушиши мумкин.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!