Дембеле яна машғулотларга кечикди
Ads

Mundo Deportivo тарқатган хабарга кўра, "Барселона" ярим ҳимоячиси Усмон Дембеле "Эспаньол"га (0:4) қарши ўйиндан  сўнг  машғулотларга кеч қолган. У 2 соат кейин машғулотларга келган ва кейин ўзи якка тартибда шуғулланган.

Маълумот учун, 21 ёшли Дембеле жорий мавсум каталонияликлар сафида Ла Лигада 14 беллашувда майдонга тушди ва 6 гол киритиб, 3 та голли узатмани амалга оширди.