Дембеледан айрилиш арафасида турган "Боруссия" ўзига бошқа ҳужумчи олади

Дортмунднинг “Боруссия” клуби бош мураббийи Петер Бош агар жамоа ҳужумчиси Усмон Дембеле “Барселона”га кетса, ўрнига бошқа ҳужумчи сотиб олмоқчи. Бу ҳақда Mundo Deportivo нашри хабар бермоқда.

Бош бу ҳақда клуб ижрочи директори Ханс-Йоахим Ватцке ҳамда клуб спорт директори Михаэл Цорклар билан гаплашган.

Таъкидлаш керакки, 20 ёшли футболчининг “Боруссия”даги тақдири ҳамон номаълумлигича қолмоқда. Аммо, Дембеленинг ўзи “Барселона”га ўтишни жуда ҳохламоқда. У хатто каталонияликлар билан бу борада шахсий келишувга ҳам эришган, бироқ дортмундликлар футболчини 150 млн евродан камига сотмоқчи эмас.

Эслатиб ўтамиз, бундан аввалроқ Дембеле жамоа машғулотларига келмагани ҳақида хабарлар тарқалган эди. Балким, у  шу йўл билан клублар ўртасидаги музокараларни тезроқ ижобий якунланишига умид боғлаётган бўлиши мумкин.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!