Дембеленинг голи

Испания Ла Лигасининг 16-турида “Барселона” ўз майдонида “Эйбар”ни қабул қилди.

“Камп Ноу”да кечган ўйин 1:1 ҳисобида дуранг билан якунланди. Дастлаб, 57-дақиқада Энрике Гарсия Мартинес ўз голи билан меҳмонларни ҳисобда олдинга олиб чиққан бўлса, орадан роппа-роса 10 дақиқа ўтиб Усмон Дембеле катта саҳнага чиқди ва каталонияликларни мағлубиятдан қутқариб қолган голни киритди.

Қуйида ушбу учрашувнинг қисқача видеошарҳини томоша қилишингиз мумкин:

Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter)