Денис Аого
Ads

Германиянинг “Штутгарт” клуби ўз таркибига янги футболчини қўшиб олди.

Клуб расмий сайтининг хабар тарқатишича, “шварбралар” Гелзенкирхеннинг “Шальке” клуби ҳимоячиси Денис Аого билан келишувга эришган. Манбада келтирилишича, ушбу шартнома 2 йилга мўлжалланган.

Қайд этиш лозим, Аого янги жамоасига эркин агент сифатида кўчиб ўтди.