Денис Черишев: Барча россиялик футболчиларда Европа жамоаларига кетиш имконияти бўлади, чунки...

Россия терма жамоаси ҳамда Испаниянинг “Вильярреал” клуби ярим ҳимоячиси Денис Черишев кеча ЖЧ-2018нинг чорак финалида Хорватияга қарши баҳсда учралган мағлубиятдан сўнг ўз фикрларини билдириб ўтди.

“Ҳозир яхшилаб дам олиш ва янги мавсумга пухта тайёргарлик кўриш лозим. Муҳими терма жамоани ортга тортиш эмас, фақат олға ундаш керак.

Терма жамоамизнинг барча футболчилари Европа клубларига ўтиши мумкин. Йигитлар бутун мусобақа давомида юқори даражада ўйин кўрсатишди. Биз бир жамоамиз ва уларнинг барчасида Европанинг кучли жамоаларига ўтиш учун имконият бўлади”, - дейди Черишев.