Денис Истомин Америкада неча пул ишлаб олди?
Ads
Аввал, АҚШнинг Чикаго шаҳрида "Челленжер" туркумига кирувчи "Chicago Challenger" турнири ўтказилгани ҳақида хабар берган эдик.
 
Мазкур мусобақанинг финал учрашувида мамлакатимизнинг биринчи рақамли теннисчиси Денис Истомин америкалик Рейлли Опелкани 6:4, 6:2 ҳисобида мағлубиятга учратиб, мусобақа ғолибига айланди.
 
Денис учун ушбу ғалаба 21,600 АҚШ доллари ва 125 рейтинг очкосини келтирди.