Денис Истомин "Australian Open"ни асосий тўрдан бошлайди
Денис Истомин жорий йилги мавсумни АТР рейтингида 93-поғонада якунлади
"Катта дубулға" туркумига кирувчи "Australian Open" турнирида 14-27 январь кунлари Мельбурн шаҳрида ўтказилишидан хабарингиз бор.
Ушбу турнирнинг асосий тўрида тўғртдан-тўғри иштирок этадиган теннисчилар рўйхати аниқ бўлди. Мазкур рўйхатнинг сўнги теннисчиси рейтинг жадвалида 101-поғонада турган хорватиялик Иво Карлович бўлди.
Эслатиб ўтамиз, ушбу турнирда мамлакатимиз шарафини Денис Истомин асосий тўр баҳсларидан ҳимоя қилади.
Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter)
Фикрлар