Денис Истомин бугун кортга чиқади
Ads
Хабарингиз бор, мамлакатимизнинг биринчи рақамли теннисчиси Денис Истомин Штутгартда ўтаётган "ATP Mercedes Cup" турнирининг чорак финалига чиққан эди.
 
У соврин жамғармаси 729.340 евро бўлган мазкур турнирнинг иккинчи босқичида Денис германиялик теннисчи – Флориан Майерни 6:3, 6:4 ҳисобида мағлубиятга учратиб, навбатдаги босқичга йўл олди.
 
Бугун, Денис Истомин мазкур мусобақанинг чорак финалида франциялик Люка Пуйга қарши кортга чиқади. Ушбу учрашув Тошкент вақти билан 14:00да ўтказилиги кутилмоқда.