Денис Истомин Осиё ўйинлари ғолиби

XVIII Осиё ўйинларининг теннис бўйича эркаклар ўртасида яккалик баҳсларининг сўнгги ҳал қилувчи финал учрашуви ўтказилди.

Унда мамлакатимизнинг ва мусобақанинг биринчи рақамли теннисчиси Денис Истомин хитойлик Ву Йибингга қарши кортга чиқди.

Дастлабки сетни кутилмаганда 2:6 ҳисобида бой бериб қўйган Денис иккинчи сетда 6:2 ҳисобида зафар қучди. Кескин ва муросасиз баҳсга бой бўлган учинчи сетда теннисчимиз рақибини тай-брекда мағлубиятга учратди.

Шу тариқа Денис Истомин XVIII Осиё ўйинларида олтин медални қўлга киритди.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!