Денис Истоминга тенг келадиган йўқ

Ўзбекистоннинг биринчи рақамли теннисчиси Денис Истомин Қозоғистонда ўтган "Challenger" мусобақасида бош совринни қўлга киритди.

Турнирнинг сўнгги ҳал қилувчи финал учрашувида Денис сербиялик Никола Милоевичга қарши ўйин ўтказди. Ушбу беллашувнинг биринчи сетида теннисчимиз тай-брекда имкониятни бой бериб қўйди. 

Бироқ кескин ва муросасиз ўтган иккинчи сетда, Истомин рақибини тай-брекда енгди. Сўнгги ҳал қилувчи учинчи сетда эса 6:2 ҳисобида зафар қучди.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!