Денис Истоминнинг ярим финалдаги рақиби ким?

Бугун Осиё ўйинларининг навбатдаги кун дастурида теннис бўйича ярим финал жуфтликлари маълум бўлди. Хабар берганимиздек, юртдошимиз Жўрабек Каримов ҳамда хитойлик Йибинг Ву ўртасидаги баҳс бу босқичнинг сўнгги ўйини эди. 

Босқич якунига кўра, ҳамюртимиз Денис Истомин ярим финалда ҳиндистонлик Пражнеш Гуннесваран билан баҳс олиб борадиган бўлди. Ҳиндистонлик ракетка устаси чорак финалда Жанубий Корея вакилини 3 сетда доғда қолдиришга эришган. Жўрабек Каримовни мағлуб этган Йибинг Ву ҳамда жанубий кореялик бошқа бир теннисчи Дакхи Ли иккинчи ярим финал жуфтлигини ташкил қилган. 

Осиё ўйинлари. Теннис. 1/2 финал жуфтликлари: 

Денис Истомин (Ўзбекистон) – Пражнеш Гуннесваран (Ҳиндистон)

Йибинг Ву (Хитой) – Дакхи Ли (Жанубий Корея)