Денис Иванков терма жамоани танлайдими ёки "Насаф"ни?

Янгиланган Ўзбекистон миллий терма жамоасининг мураббийлар штаби орасидан биргина ўзимизда ишлаётган мутахассислар орасидан Денис Иванков жой олганини яхши биласиз. “Насаф”нинг дарвозабонлар бўйича мураббий ҳисобланган Иванков миллий терма жамоада ҳам ўз ишини бажармоқда.

Тажрибали мутахассис SPORTS.uz муҳбири билан бўлган суҳбатда терма жамоа ёки "Насаф" деган саволга қуйидагича жавоб берди:

- Бундан кейин ҳам “Насаф”даги ишингизни яна давом эттираверасизми? Ёки фақат терма жамоада ишлайсизми?

- Клубга керак бўлар эканман, “Насаф”даги ишимни ҳам давом эттиравераман. Агар клубда ёки терма жамоада ишлашим масаласи кўндаланг қўйиладиган бўлса, бундай вазиятда ҳаммасини раҳбарият билан ҳал қилишимизга тўғри келади.

Денис Иванков билан уюштирилган суҳбатнинг тўлиқ матнини тез орада сайтимиз орқали ўқишингиз мумкин. Биздан узоқлашманг!

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!