Денис Шаповалов Японияни осонлик билан тарк этмайди
Ads

Канадалик теннисчи Денис Шаповалов Токио шаҳрида ўтаётган "Rakuten Japan Open" турнирининг чорак финалида кортга чиқди.

Денис мазкур босқичда германиялик Яна-Леннард Штруффни уч сетда 4:6, 7:6, 6:4 ҳисобида мағлубиятга учратди.

Энди мусобақанинг ярим финалида Шаповалов россиялик Даниил Медведев ва канадлик Милош Раонич учрашуви ғолибига қарши ўйин ўтказади.