Денисов жамоасининг янги мавсум учун тайёрланган либосларини тақдим этди(фото)
Ads

Москванинг “Локомотив” жамоаси янги мавсум учун тайёрланган либосларини тақдим этди.

Клуб ташкил этилганига 95 йил тўлиши муносабати билан тайёрланган либосларни жамоа футболчилари Алексей Миранчук, Ари ва ҳамюртимиз Виталий Денисовлар намойиш этишди.

“Темирйўлчилар”нинг уй либоси одатдагидек, қизил-яшил, меҳмондагиси эса оқ, учинчи либос эса кулранг-қизил ранглардадир.