Денисовнинг жамоадоши фаолиятини Хитойда давом эттириши мумкин

Москванинг “Локомотив” жамоаси ярим ҳимоячиси Жефферсон Фарфан фаолиятини Хитойда давом эттириши мумкин. “Шанхай Шеньхуа” жамоаси перулик футболчининг хизматларига қизиқиш билдирмоқда.

Хабарларга қараганда, ҳамюртимиз Виталий Денисовнинг жамоадошига Хитойда йилига 8 млн долларлик маош таклиф қилишмоқда.

Қишда эркин агент мақомида “Локомотив” сафига келиб қўшилган Фарфан “темирйўлчилар” сафида 13 та баҳсда майдонга тушди ва иккита гол киритишга эришди.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!