Денисовнинг жамоаси 15 даража совуқда кечган ўйинда ғалабага эришди
Ads

Бугун Россия Премьер-Лигасида 18-тур ўйинлари давом эттирилди. Ҳамюртимиз Виталий Денисов тўп сурадиган “Локомотив” клуби сафарда Хабаровскнинг СКА клуби билан баҳс юритди.

15 даража совуқ ҳароратда кечган қарама-қаршиликда “темирйўлчилар” 2:1 ҳисобида ғалабага эришди.

Ҳамюртимиз ўйинни асосий таркибда бошлади ва 90 дақиқа ўйнади.

Россия Премьер-Лигаси. 18-тур

СКА Хабаровск – Локомотив 1:2 (1:1, 0:1)

Голлар: 0:1 – 15, автогол Черевко, 1:1 – 17 Федотов, 1:2 – 90 Фарфан.

СКА Хабаровск – Довбня, Черевко (Тишкин, 85), Гришко, Димидко, Наваловский, Савичев, Карасев, Дедечко, Никифоров, Федотов (Казанков, 58), Маркович.

Локомотив – Коченков, Игнатьев (Баринов, 83), Кверквелия, Михалик, Денисов, Фарфан, Коломейцев, Денисов, Фернандеш, Миранчук, Миранчук (Эдер, 68).

Огоҳлантиришлар: Димидко (43), Михалик (88), Довбня (90), Дедечко (90).

Минбар

Барча блоглар