Денисовнинг жамоаси тарихда қилмаган ишни бажарди

Бугун Россия Премьер-Лигасида 4-тур ўйинлари давом эттирилди. Ўзбекистон миллий терма жамоаси ҳимоячиси Виталий Денисов фаолият олиб борадиган “Локомотив” жамоаси ўз майдонида “СКА-Хабаровск”ни қабул қилди.

Ушбу ўйинда Алексей Миранчук томонидан киритилган ягона гол эвазига москваликлар 1:0 ҳисобидаги ғалабани қўлга киритишди.

Эътиборлиси, ушбу ғалаба “Локомотив” тарихидан жой олди. “Темирйўлчилар” шу вақтга қадар Россия Премьер-Лигасида мавсум стартидаги 4 ўйинда кетма-кет ғалаба қозонмаган эди. Бу мавсум ушбу ходиса илк бор содир бўлди.

Эслатиб ўтамзи, ҳамюртимиз айни вақтда жароҳатини даволатиш билан банда ва тикланиш жараёнини ўтамоқда.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!