Дэнни Роуз: "МЮ" ёки "Челси"га ўтишни хоҳлардим

Лондоннинг “Тоттенхэм” клуби ҳимоячиси Дэнни Роуз фаолиятини Англиянинг бошқа жамоасида давом эттариши мумкин. Бу ҳақда  Daily Mail нашри хабар тарқатмоқда.

Манбанинг хабар тарқатишича, агарда “шпорлар” 27 ёшли футболчини сотишни хоҳлашса, у “МЮ” ёки “Челси” сафига кўчиб ўтишни исташини билдирган.

Қайд этиш лозим, Роуз ҳозирча клуб раҳбариятига бу борада мурожаат қилмаган.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!