"Депортиво" 61 йилдаги энг ёмон натижасини қайд этди

Ла-Коруньянинг “Депортиво” клуби кеча Испания чемпионатининг 22-турида “Реал Сосьедад”дан жавобсиз 5та тўп ўтказиб юборди.

Opta нашри тарқатган хабарга кўра “Депортиво”нинг жорий мавсумда ўтказиб юборган голлари сони шу тариқа 51тага етган. Эътиборлиси, ушбу клуб сўнгги марта 1956/57 йилги мавсумда 22та турдан сўнг ўз дарвозасидан 50тадан кўп гол олиб чиққан (54та).

Маълумот учун, “Депортиво” 22та турдан сўнг 17 очко билан 18-ўринда бормоқда.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!