Ла Коруниянинг “Депортиво” клуби бош мураббийи Пепе Мель кеча бўлиб ўтган “Реал”га (0:3) қарши баҳсдан сўнг “қироллик клуби” шаънига мақтовлар ёғдиришдан ўзини тия олмади. Унинг сўзларига кўра айни дамда Зинедин Зидан қўл остида Европанинг энг кучли таркиби йиғилган.

“Биз барчамиз ҳозир “Реал” Европадаги энг кучли таркибга эга жамоа эканлигини гувоҳи бўлдик. Уларда майдонга қайси футболчиларнинг чиқиши аҳамиятсиз. Энг муҳими “Реал” таркибининг асосий қисмини ёш футболчилар ташкил этишади. Шундай экан ушбу жамоа ҳали узоқ йиллар ўз ўйинини намойиш қилади.

Ла Коруния жамоаси Испания чемпионатининг илк туридаёқ “Реал”га тўғри келди ва 3:0 ҳисобида имкониятни бой берди”, - дейди Мель.