Десайи:
Ads

Франция терма жамоаси собиқ аъзоси Марсель Десайининг фикрича айни дамда амалга оширилаётган қимматбаҳо трансферлар “Милан”нинг аввалги мавқеини тиклаш учун етарли эмас.

“Биз “россонерилар” ёзги трансфер даврида фаол бўлишини кутган эдик ва шундай ҳам бўлди. Бир қанча футболчилар билан шартнома имзоланди. Бироқ, бу яқин икки мавсум учун камлик қилади.

Аввало жамоа шакллантириш учун унга етакчи футболчиларни жалб этиш керак. “Милан”нинг аввалги мавқеини қайтариш учун яна анча тер тўкиш керак”,- дейди франциялик собиқ футболчи Football Italia нашрига берган интервьюсида.