
Десайи: ПСЖ пул билан Чемпионлар лигасини юта олмайди
Франция терма жамоаси собиқ футболчиси Марсель Десайининг сўзларига кўра сарфланаётган миллионлаб пуллар ПСЖнинг Чемпионлар лигасида ғолиб чиқишини кафолатламайди.
“Францияликлар сарфланаётган маблағлардан келиб чиқиб ПСЖни Чемпионлар лигасида ғолиб чиқишини кутишмоқда. Бироқ, пуллар барча нарсани ҳам ҳал қилавермайди. Бундан ташқари парижликлар бюджети жиҳатидан Европада биринчи ўринда ҳам эмаслар. Ҳар ҳолда "Реал", "Барселона", "Манчестер Юнайтед" каби жамоалар бор.
Агар ПСЖ мусобақадан чиқиб кетса, Эмерига жуда қийин бўлади. Бироқ, агар “Реал” шу аҳволга тушса, ўйлайманки Зиданга ортиқча босим бўлмайди”, - дейди тажрибали футболчи AS нашрига берган интервьюсида.
Эслатиб ўтамиз, ПСЖ Мадридда бўлиб ўтган дастлабки баҳсда 3:1 ҳисобида имкониятни бой берган эди. Ушбу жамоаларнинг жавоб ўйини 6 март санасида бўлиб ўтади.
Фикрлар