Дешам Франция термаси билан шартномани узайтирди
Ads

Франция футбол федерацияси раҳбари Ноэль Ле Гре терма жамоа бош мураббийи Дидье Дешам билан янги шартнома имзолаганини эълон қилди.

Le Parisien хабарига кўра, 49 ёшли мутахассис Евро-2020 мусобақаси якунигача терма жамоада ишлайдиган бўлди.

Эслатиб ўтамиз, Дешам 2012 йилдан буён учранглиларни бошқариб келмоқда. Унинг қўл остида жамоа ЖЧ-2014 чоракфиналигача ва Евро-2016 финалигача етиб борган.