Дешам Кантонани судга бермоқчи

Франция терма жамоаси бош мураббийи Дидье Дешам франциялик машҳур футболчи Эрик Кантонани тухмат қилгани учун судга бермоқчи.

Гап шундаки, Кантона бундан аввалроқ аксарият францияликлар “Реал” ҳужумчиси Карим Бенземани терма жамоада кўриш истагида эканини, бироқ, Дешам буни рад этаётгани ҳақида айтиб ўтган эди. У шунингдек ПСЖ ярим ҳимоячиси Хотам Бен Арфа Дешамнинг ирқчилиги сабаб терма жамоага чақирилмаётганини ҳам айтган.

“Бизни ирқчилар деб аташмоқда, аслида эса биз ундай эмасмиз. Биз адолат истаймиз”, - дейди Дешамнинг адвокати Карлос Альберто Бруса.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!