Дешам: Погба ҳамма нарсага қодир футболчи

Хабарингиз бор, бир неча кун олдин Франция ўртоқлик ўйини доирасида Италия термасни 3:1 ҳисоби билан мағлуб этди. Беллашув давомида мухлислар хужумчи Поль Погба устидан ҳуштак бозлик билан норозиликларини билдиришганди.

- Поль Погба ҳамма нарсага қодир футболчи, аммо у бир ўзи майдонда ҳамма нарсани амалга ошираолмайди. Тан олиш лозим, Италияга қарши учрашувда Погба ўзини яхши кўрсата олмади. Мен бу ҳақида у билан суҳбатлашганман, - дея Дешамнинг сўзларини келтиради goal.com нашри.

Маълумот учун, Поль жорий мавсумда 27 учрашувда иштирок этиб, 6 марта рақиблар дарвозасини ишғол этган ва 11та голли узатмани амалга оширишга муваффақ бўлган.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!