Дест жамоадошларига қайси клубга ўтаётганини маълум қилган

Испан нашри тарқатган хабарга кўра, "Аякс" ҳимоячиси "Барселона" вариантини маъқул, деб топган. У клубдан кетаётгани ва "Барса" билан шартнома имзолашга яқинлиги ҳақида жамоадош дўстларига ҳам маълум қилган. 

"Блаугранас" 19 ёшли вундеркинд учун амстердамликларга 20 млн (+5 млн бонус) евро беришга тайёр. Шу билан бирга, футболчига "Бавария" томонидан ҳам қизиқиш бўлаётганди. Мюнхенликлар футболчи учун 25 млн евро атрофидаги суммани нақд тўлаб беришга рози.

Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter)