Дэвид Мойес: Руни "кўча футболи"нинг сўнгги вакили

Ҳозирда “Вест Хэм”да фаолият олиб бораётган мураббий Дэвид Мойес МЮ ва "Эвертон"даги собиқ шогирди Уэйн Рунини “кўча футболи”нинг айни дамдаги сўнгги вакили эканлигини айтиб ўтди.

“Айни пайтда жаҳон футболида “кўча футболи” вакилларидан кўп қолган дея олмайман. Мен учун Уэйн Руни бундай турдаги охирги футболчи. У ёшлик чоғларида Англия чемпионатидан сўнг, уйига бориб маҳалладаги дўстлари билан ҳам футбол ўйнарди”, - дейди Мойес.

Эслатиб ўтамиз, бундан аввалроқ Руни ёзда АҚШ жамоасига кўчиб ўтиши мумкинлиги ҳақида хабарлар тарқалган эди.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!