Дэвид Мойесни Францияга чорлашмоқда

Шотландиялик машҳур мутахассис Дэвид Мойес Франция чемпионатида иш бошлаши мумкин. Бу ҳақда The Mirror нашри хабар бермоқда.

"Эвертон" ва "Манчестер Юнайтед" клубларининг собиқ бош мураббийига "Нант" жамоасидан таклифлар бўлмоқда. Айтиш лозимки, “Нант” жорий мавсумни анча омадсиз бошлади. Улар чемпионатнинг ўтган 7та туридан сўнг мусобақа жадвалида 19-ўринда боришмоқда.

Эслатиб ўтамиз, Мойеснинг сўнгги иш жойи Лондоннинг “Вест Хэм” клуби бўлган эди.