Деян Ловрен: Ҳар бир ўйин

"Ливерпуль" ҳимоячиси Деян Ловрен кеча "Ньюкасл" (4:0) устидан қозонилган йирик ғалабадан сўнг ўз фикрини билдириб ўтди.

“Бор эътиборимиз ўзимизнинг ўйинларимизга қаратилган. Ҳар бир учрашув биз учун финалга тенг. Худди шу руҳни сақлаб қолишимиз керак. Ҳозир ҳар бир баҳс жуда катта аҳамиятга эга”, - дейди хорватиялик футболчи.

Эслатиб ўтамиз, “Ливерпуль” айни дамда 51 очко билан мусобақа жадвалида пешқадамлик қилмоқда.