Дибала Аргентина терма жамоаси қароргоҳини нега тарк этди?
Ads

Аргентина терма жамоасининг вақтинчалик бош мураббийи Лионель Скалони "Ювентус" форварди Пауло Дибалага терма жамоа қароргоҳидан кетишга руҳсат берди.

"Унинг баъзи шахсий муаммолари бор эди. Шу боис уни қўйиб юборишни тўғри деб билдим. Пауло Гватемалага қарши баҳсни ўтказиб юборади”, - дейди Сколани.

Эслатиб ўтамиз, Аргентина терма жамоасига бўлажак ўйинларда шунингдек “Барселона” форварди Лионель Месси ҳам ёрдам бера олмайди. У халқаро фаолиятида қисқа танаффус қилишга қарор қилган.