Дибала Погбадан қолган рақамни олди
Ads

Туриннинг “Ювентус” клуби ҳужумчиси Пауло Дибала янги мавсумни 10-рақам остида ўтказади. Аргентиналик форвард ўзининг 21-рақамидан воз кечди ва афсонавий футболчилар тўп суриб келган 10-рақамга эга чиқди.

Қайд этиш жоиз, ушбу рақам ўтган мавсум Поль Погба “Манчестер Юнайтед”га кетганидан сўнг, бўш қолган эди.

Бундан олдин ушбу рақамда Омар Сивори, Роберто Баджо, Мишель Платини, Алессандо Дел Пьеролар тўп суриб келган.