Дибала ПСЖга ўтиши мумкин
Ads

Туриннинг “Ювентус” клуби ҳужумчиси Пауло Дибала фаолиятини ПСЖда давом эттириши мумкин​, дея хабар беради Paris United нашри.

24 ёшли аргентиналик футболчининг агенти унга Париж клуби таклифларини тақдим этган. Аввалроқ футболчининг оиласи Турин клубини тарк этишни хоҳлаётганини маълум қилган эди.

Дибала ўтган мавсум барча турнирларда 46 ўйинда 26 гол ва 7 голли узатмага муаллифлик қилган.