Дибала: Роналду ва Месси ўртасида ҳеч қандай фарқ йўқ
Ads

Туриннинг "Ювентус" клуби форварди Пауло Дибала ҳамюрти Лионель Месси ва жамоаши Криштиану Роналду ҳақида гапириб ўтди.

“Мен ҳам Роналду, ҳам Месси билан бирга ўйнайдиган дунёдаги ягона футболчиман. Шу боис айтишим мумкинки, улар ўртасида ҳеч қандай фарқ йўқ, чунки уларнинг иккаласи ҳам ажойиб футболчилардир. Айниқса, Роналду билан бирга ўйнаш давомида унинг нақадар фаол эканлиги ва машғулотларга зўр беришини кўриб ҳайрон қолдим.

Албатта шундай футболчи жамоада бўлгач бошқалар камроқ гол уришади. Лекин мен учун энг муҳими бу - жамоанинг ғалабаси”, - дейди аргентиналик футболчи.