Дибала учун курашда яққол фаворит ким?
Ads

Дунё футбол экспертлари "Ювентус" форварди Пауло Дибала учун курашда қайси жамоа фаворит эканлигини тахмин қилишмоқда.

The Sun нашри тарқатган хабарга кўра 24 ёшли аргентиналик келажак фаолиятини катта эҳтимол билан Мадриднинг “Реал” клубида давом эттиради. “Қироллик клуби”дан кейинги ўринларда эса "Манчестер Юнайтед", "Манчестер Сити", "Челси", ПСЖ ва "Бавария" клублари тилга олинмоқда.

Эслатиб ўтамиз, Криштиану Роналду “Ювентус”га кўчиб ўтгач Дибала асосан захира футболчисига айланиб қолди. Бироқ, у шунга қарамай Туринда қолиб асосий таркиб учун курашишини айтди.