Дибаланинг агенти
Ads

Туриннинг “Ювентус” клуби форварди Пауло Дибала “Атлетико”нинг қизиқишлар доирасига кириб қолди.

Don Balon нашри тарқатган хабарга қараганда мадридликлар вакиллари бу борада аргентиналик футболчининг агенти билан музокаралар ўтказишга улгурган. Айтиш лозимки, бундан аввалроқ Дибалага ПСЖ клуби ҳам қизиқиш билдираётгани ҳақида хабарлар тарқалган эди.

Маълумот учун, Дибала жорий мавсум “Ювентус” сафида жами 28та учрашувда иштирок этиб, ўз ҳисобига 17та гол ёздириб қўйишга эришган.